Учта нарсани ЁД да тутинг, Ин шаа Аллох ХОТИРЖАМ бўласиз: 1. Агар бир неъматга эришсангиз, Аллоҳга ҲАМД айтинг! 2. Агар ризқингиз секин келса, Аллоҳга ИСТИҒФОР айтинг! 3. Агар сизга қийинчилик етса, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни кўпайтиринг! ~ Ҳамма нарса агар кўпайса, АРЗОНЛАШАДИ... . Фақат ОДОБ ундай эмас. У кўпайган сари қимматлашиб бораверади... ~ Намозга ДЎЗАХ дан қўрқиб эмас, ЖАННАТ га муштоқ бўлиб туринг! ~ Доим кимдир сизнинг ишингизга КАТТА аҳамият беради... Сиз эса буни сезмайсиз ҳам. ~ Барча подшоҳларнинг эшигига: “Яқинлашиш ва РАСМ га олиш ТАЪҚИҚЛАНАДИ!” деб ёзиб қўйилади... Лекин подшоҳларнинг ПОДШОҲИ эса биз бандаларига: ~ “Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг!” деб айтади... ~ Қозонга ЯҚИН юрсанг, қораси юқади дейишади... Кимда НИМА бўлса, шуни инсонларга тарқатади, сочади. .. ~ “СЕН УЧУН” деб ёзилган нарса ЗАИФ бўлишингга қарамай сенга келади. “СЕН УЧУН ЭМАС” деб ёзилган нарсага кучли бўлишингга қарамай ета олмайсан.. ~ Гоҳида СУКУТ бошқаларга суҳбат одобини ўргатиб қўйиш учун фойдали ДАРС вазифасини ўтайди... ~ Бало-мусибат сенинг ЖИСМОНИЙ қувватингни эмас, Аллоҳдан ёрдам сўраш қувватингни СИНАШ учун берилади... ~ Агар эшакка ҳам кўп ЭЪТИБОР бериб юборсангиз, у ўзини АРАБ отиман деб ўйлайди... ~ Ҳаётдаги кўп муаммоларимизнинг асосий ИККИ сабаби қуйидагилардир: 1. Ўйламасдан ИШ қиламиз. 2. Иш қилмасдан ЎЙЛАШ да давом этаверамиз... ~ Ёлғончи билан дўстлашишдан ЭХТИЁТ бўл! Чунки, у ШАРОБ га ўхшайди... Яқинни узоқ қилиб кўрсатади, узоқни эса яқин қилиб. ~ Оптимист стаканнинг СУВ бор қисмига қарайди. Писсимист стаканнинг СУВ ЙЎҚ қисмига қарайди... ~ Луқмони Ҳакимдан сўрашди: ~ “Ҳикматни КИМ дан ўргандингиз?” У киши шундай жавоб бердилар: ~ “Жоҳиллардан. Ҳар САФАР улардан бир айбни кўрганимда, ўша айбдан четландим”. ~ Менга ДИН ҳақида қуруқ ГАП гапирма..! Мени ўз ҳолимга ҚЎЙ, мен динни сенинг хулқингда, муомалангда, ХАЁТ тарзингда кўрай..! ~ Қанчадан қанча гаплар ТИЛ камонидан ўйламасдан отилади. Натижада ўзидан катта-катта ЖАРОХАТ лар қолдиради. ~ Шикоятни кўпайтирма, чунки, яна ҒАМ келади. Ҳамдни кўпайтир, БАХТ келсин..! ~ Одамлар сенинг шикоятларингни биринчи бор эшитиб, ДАЛДА бўладилар. Кейинги сафар эса МАЛОЛЛАНА бошлайдилар. ~ Албатта, қалбларда темирнинг зангидек ЗАНГ бўлади. Уни кетказадиган нарса ИСТИҒФОР дир. ~ “ИЛОЖИ ЙЎҚ” деган сўзни ИНСОН ўз ожизлигини оқлаш yчун ўйлаб топган... ~ Икки нарса ХАЁТ га бўлган қарашингизни ўзгартиради: БЕМОРЛИК ва МУСОФИРЛИК... ~ Ҳаёт ишлари сизга МАШАҚҚАТ туғдираётган бўлса, ХАФА бўлманг! Атроф қанчалик ҚОРОНҒУ бўлса, Ой ҳам шунчалик порлоқ ва нурли бўлиб кўринади... ~ Қалб қалбни СЕВСА, кўз айбни кўрмайди... ~ Икки киши орасидаги ЯХШИ муносабатни кўрсангиз: ~ “Булар барча ишда бир ёқадан БОШ чиқаришади, ўзаро келишишади” деб ўйламанг... ~ “Улардан бири иккинчисининг айбларига КЎЗ юмяпти” деб ўйланг... ~ Ўзингни хатоларингга АДВОКАТ бошқаларнинг хатосига ПРОКУРОР бўлма!!!

Теги других блогов: религия ислам дуа